Қорақалпоғистон Республикаси Халқ таълими вазири Аманжол Аяпов Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазири Ш.Шерматов бошлаган #ustozingdan_xabar_ol челленжини давом эттирган ҳолда, ўзи таҳсил олган мактабидаги биринчи устозига бориб, устозини байрам билан табриклади.
Вазир А.Аяпов Устозлар куни арафасида ўзи таълим олган Қонликўл туманидаги 8-сонли умутаълим мактабида дастлабки таълим берган устози Каниязова Даметкен Матмуратовнани байрам билан табриклаш мақсадида ханоданига ташриф буюрди.
Устоз ҳаёт тушунчаси пайдо бўлганидан буён яшаб келаётган сиймо. Шу боис, азал-азалдан устоз-мураббийларга бўлган ишонч, ҳурмат-иззат ўзгача. Устозни эслаганда кўз ўнгимизда юксак фазилатлар эгаси, зиёли, билими ва меҳри оқар чашмадек тўлиб-тошган инсон гавдаланади, – дейди вазир.
– Шуни таъкидлаш жоизки, Халқ таълими вазири Ш.Шерматов бошлаб берган бу хайрли амални давом эттириб, буни ўзимизга хос челленжга айлантириш ташаббусини ҳам илгари суриш кележак ёш авлодга таълим-тарбия бериш, уларни баркамол вояга етказишда устоз-мураббийнинг ўрнини ҳеч нарса билан қиёслаб бўлмаслигининг ифодасидир!
Эслатиб ўтамиз, Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 1 октябрь “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” арафасида ўзининг биринчи устозини йўқлаб бориб, #ustozingdan_xabar_ol челленжини эълон қилган эди.
Е.Қаноатов, ЎзА