Парранда гриппи боис Шимолий Қозоғистон вилоятида яна еттита аҳоли пункти карантинга ёпилди.
Қарақамыс, Екатериновка, Архангелск, Красный Яр, Пресновка, Налобино ва Белоградовка қишлоқларига кириш ва чиқиш тақиқланди.
Шу тариқа санитар блокпостлар ўрнатилган қишлоқлар сони 18 тага етди.
Расмий маълумотларга кўра, бугунги кунда Қозоғистон шимолида 108 мингта парранда нобуд бўлди. Уларда Н5 гриппининг юқори копатоген вируси – парранда гриппи аниқланди.
ЎзА