Олий Мажлис Сенати аъзолари, Қонунчилик палатаси депутатлари ҳамда жамоатчилик ташкилоти вакилларидан иборат ишчи гуруҳнинг навбатдаги манзиллари Қонликўл, Қўнғирот, Қораўзак ва Тахтакўпир туманлари бўлди.

 

Ишчи гуруҳ Қонликўл туманидаги «Арзимбет қум» ОФЙдаги «Дарьябай Қақсабин», «Садулла Қанликол», «Наврўз» ОФЙдаги «Айгул Данияр қизи» фермер хўжаликлари, Қўнғирот турманидаг «Хорезм» ОФЙдаги «Агромилк Қўнғирот», «Мийнетабад» ОФЙдаги «Қонарбай» фермер хўжаликлари, шунингдек, Қораўзак туманидаги «Бердақ» ОФЙ ҳудудидаги «Қараозекли Батирбай», «Амирбай ата», «Сабир Камалов» ОФЙдаги «Даўлет-1» фермер хўжаликлари, Тахтакўпир туманидаги «Тахтакўпир» ОФЙдаги «Қаҳрамон Тахта», «Жарилқасин Сахан», «Қараой» ОФЙдаги «Жамал-39» фермер хўжаликлари далаларида пахта тераётган теримчилар билан суҳбатлашди.

 

Туманлардаги фермер хўжаликларида ҳолатларни ўрганган ишчи гуруҳ аъзолари пахта йиғим-терими мавсуми юқори ташкилотчилик билан олиб борилаётганлигига гувоҳ бўлишди.

 

Ўрганиш давомида фермер хўжаликлар томонидан пахта теримчиларга ҳар бир терилган 1 кг пахта учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 545-сонли қарорига асосан 200 сўм пул маблағи қўшиб тўланаётганлигининг гувоҳи бўлди. Пахта далалари бошида иссиқ овқат, ичимлик суви, овқатланиш учун махсус жойлар билан таъминланган. Туманлардаги маданият бўлимлари ташаббуси билан ҳар куни фермер хўжаликлари далаларида меҳнат қилаётган теримчилар учун концерт дастурлари ташкил этилмоқда.

 

Узақ жойлардан келадиган теримчилар учун автобус қатновлари йўлга қўйилган бўлиб, автобусга чиқишдан олдин туманлардаги санитария-эпидемиология марказлари томонидан теримчиларнинг соғлиги текширувдан ўтказилмоқда.

 

Туманларда мутасадди ташкилотлар томонидан илғор теримчиларга совғалар топширилди.

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги.