Барча учун мураккаб бир вазият – пандемия даврида оммавий ахборот воситалари вакиллари ахборотнинг қадр-қиймати ҳақида қандай фикрда? Замонавий ахборот майдонида фейкларнинг ўрни қандай?
Ўзбекистон журналистларини қайта тайёрлаш марказида ҳозирги кунда долзарб ҳисобланган мазкур масала юзасидан хорижий ва маҳаллий эксперт, журналистлар иштирокида давра суҳбати ташкил этилди.»Фейк янгиликлар узоқ вақтдан бери давом этаётган стереотипларни янада жонлантириб, жамоатчиликда нотўғри фикрини шаклланишига таъсир қилмоқда. Фейк ёки ёлғон хабарлар, афсуски, замонавий ҳаётнинг бир қисмига айланиб улгурди. Уларнинг тан олинишига эса жамиятда бу каби хабарлар, дунёвий фитналар, турли сенсацияларга талаб борлиги билан ҳам характерлидир. Замонавий оммавий ахборот воситаларидан нафратланмайдиган жамоатчилик фикрини манипуляция қилиш ҳақида кўп гапириш мумкин. Бир нарса аниқ: оламшумул «сенсациялар» аудиторияда «ахборот очлигини» келтириб чиқаради. Мен бу каби аудиториянинг «совуқ бош» функциясини ёқишларини ва уни дезинформация билан ифлослантирмасликни истардим. Танқидий фикрлаш ва скептицизм билан тўйинган соғлом ОАВ ададидаги маълумот билан тўйинишини хоҳлардим”, дейди Ўзбекистон журналистларни қайта тайёрлаш маркази медиа тренери, журналист Беруний Алимов.

Давра суҳбатида қатнашган хорижий медиа-эксперт Питер де Туа онгли равишда ёлғон маълумот тарқатишни демократия учун таҳдид деб, баҳоламоқда.
“Қачонки инсонлар оммавий ахборот воситаларида онгли равишда ёлғон ахборотларни тарқатса, улар демократик жараёнларга путур етказаётган бўладилар. Сохта янгиликлар атайин тарқатилганда шундай бир вазият юзага келадики, эндиликда одамлар кимга ёки нимага ишониш ёки ишонмасликни билмай қолишади. Бу шунга олиб келиши мумкинки, журналистлар муҳим ҳақиқатларни очиб берадиган чуқур изланишларни олиб борсалар ҳам, аудитория алалоқибат кимга ишонишини билмай қолади.
Бу оммавий ахборот воситаларининг назоратчи сифатидаги ролига таъсир кўрсатади ва ўз навбатида, демократик давлатларда жамоатчиликнинг ахборий хабардорлигини таъминлашда жиддий оқибатларга олиб келади. Шунингдек, инсон ҳуқуқлари борасида ҳам шуни айтиш мумкин. Шу билан бирга, агар аудитория ҳақиқий ва сохта аккаунтларни ажрата олмаса, жамоатчилик назорати салоҳияти заифлашади”, дейди медиа-эксперт Питер де Туа.
ЎзA