Airbusнинг водородли самолёти 2035 йилда парвозга қўйилади

Airbus концерни бутун дунёда илк бор бор зарарли чиқиндилар тарқатмайдиган ZEROе тижорат самолётининг учта концепциясини тақдим этди.

Компания энергия манбаи сифатида авиацияга оид соф ёқилғининг истиқболли тури – водороддан фойдаланиш таклиф этмоқда.Airbus водородга оид технологиялар ҳозиргидек ривожланишни давом этса, самолёт ўзининг дастлабки парвозини 2035 йилда амалга оширади, дея тахмин қилмоқда.«Соф энергия»нинг ёзишича, бир неча ойлардан кейин водородли ёқилғи элементлари ҳамда водородни ёқиб-ёндириш технологияларининг синовлари бошланади.

Компания 2025 йилда ZEROe авиақурилиш дастурини ишга туширишни режалаштиришмоқда. Самолётнинг тўлиқ прототипи эса 2020 йил охирида тайёр бўлиши кутилмоқда.

 

ЎзА