Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлашга эътибор кучайтирилди. Нафақат судьяларни танлаш, балки тизимга ишга кираётган ходимлар ҳам очиқ танлов асосида имтиҳон асосида сараланиб, лавозимга тайинланмоқда.
Судьялар олий кенгаши оммавий ахборот воситалари билан ҳамкорлик алоқаларини янада яхшилаш мақсадида бунинг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлашга ҳам эътибор қаратмоқда
Кенгаш ва “Mening Yurtim” телеканали ўртасида икки томонлама ҳамкорлик қилиш тўғрисидаги меморандум имзоланди.
Мазкур ҳужжат мамлакатимизда суд-ҳуқуқ соҳасида олиб борилаётган ислоҳотларни, Судьялар олий кенгаши томонидан судьялик лавозимларига номзодларни танлаш ва уларни тайинлаш жараёнларини кенг халқ оммасига эътиборига етказиш, шунингдек суд фахрийлари ва судьялар фаолиятини телекўрсатувлар орқали ёритиб боришга хизмат қилади.