Бўзатовда 1000 ўринли стадион фойдаланишга топширилди

Қорақалпоғистон Республикаси Бўзатов туманида 1000 ўринли замонавий стадион фойдаланишга топширилди. 
Ҳудуд ёшларини спортга жалб этиш мақсадига хизмат қилувчи стадион “Бахт-Миратдин қурилиш” масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан бунёд этилди.
Спорт иншоотида ёшлар футбол ҳамда енгил атлетика спорт турлари билан шуғулланиши учун барча шароит яратилган.
photo_2020-09-04_10-41-23.jpg
photo_2020-09-04_10-41-24 (2).jpg
photo_2020-09-04_10-41-24.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА