Тест синовлари жараёнларида иштирок этаётган гуруҳ назоратчилари учун умумий ҳисобда ажратилаётган тўловлар миқдори қанча?
АОКАда ўтган брифингда Давлат тест маркази мутасаддилари маълум қилишича, тест синовларига 3 минг 700 дан зиёд гуруҳ назоратчиси жалб қилинган.
Уларга ҳар куни тушлик учун ўртача 30-35 минг сўм ажратилади. Шунингдек, Давлат комиссиясининг тегишли далолатномасига асосан кунига 225 минг сўм атрофида тўлов белгиланган.
ЎзА