Нукусда ижодий имтиҳонлар ҳам бошланди

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиалининг 7 бакалавриат таълим йўналиши бўйича ижодий (касбий) имтиҳонлар бошланди. 
Имтиҳонлар Нукусдаги 22-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида 2-19 сентябрь кунлари ўтказилиши режалаштирилган. Бугун “Касбий таълим: Халқ ижодкорлиги (Вокал ижрочилиги)” йўналиши бўйича 41 талаба ўз билимини синовдан ўтказмоқда. Мазкур таълим йўналишига ҳужжат топширган абитуриентларнинг истеъдодларини синаш учун комиссия ташкил қилинган. Комиссияга Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти доценти Рудакий Алламбоев бошчилик қилмоқда.
Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти Нукус филиали жорий йилда 9 йўналиш бўйича кундузги бўлимга 225, сиртқи бўлимга 75 талаба қабул қилади.
photo_2020-09-02_13-21-32.jpg

 

Е.Қаноатов, ЎзА