24-25 сентябрь кунлари Токиога чартер рейс амалга оширилади

Республика махсус комиссияси томонидан тасдиқланган парвозлар жадвалига мувофиқ, бир ой мобайнида амалга оширилиши белгиланган чартер репатриация рейслари жадвалига қўшимча киритилди. 
Транспорт вазирлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, Япониядаги Ўзбекистон фуқароларини мамлакатимизга олиб келиш мақсадида жорий йилнинг 24-25 сентябрь кунлари Uzbekistan airways авиакомпанияси Тошкент – Токио – Тошкент йўналишида парвозни амалга оширади.

 

ЎзА