Нукусда бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар рағбатлантирилди

Мустақиллигимизнинг 29 йиллиги Шимоли-ғарбий ҳарбий округ қўшинларида ҳам катта тантана билан нишонланди.
Карантин қоидаларига риоя этган ҳолда Нукус гарнизонидаги ҳарбий қисмларнинг биридаги саф майдонида ўтган байрам тадбирида ҳарбий округ қўшинлари қўмондони полковник Фарҳоджон Шерматов сўзга чиқиб, ота-боболаримиз, халқимиз орзиқиб кутган истиқлолга эришишимизнинг машаққатли йўли ҳақида сўзлади. Мустақиллик берган имкониятлар, халқимизнинг тинчлиги ва фаровон ҳаётини таъминлашга қаратилган салмоқли ишлар, юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятидаги ўрни ва мавқеини эътироф этди.
Байрам муносабати билан бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларга Ўзбекистон мудофаа вазири номидан “Намунали хизмати учун” кўкрак нишони, фахрий ёрлиқлар топширилди. Шунингдек, хизмати давомида барчага намуна бўлиб келаётганларга округ қўшинлари қўмондони номидан миннатдорлик эълон қилиниб, фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.
Бу хақда Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати хабар берди.
Яна бир гуруҳ ҳарбий хизматчилар учун ҳам истиқлолимизнинг 29 йиллиги унутилмас воқеа бўлиб қолди. Зеро шу куни уларга навбатдаги ҳарбий унвонлар тантанали тарзда тақдим этилди.
_U4A4653.JPG
_U4A4693.JPG
_U4A4751.JPG
_U4A4792.JPG

 

ЎзА