Очиқ спорт майдонидаги илк имтиҳонлар бошланди (ФОТО)

20 август куни Ўзбекистон тажрибасида илк бор олий ўқув юртларига қабул имтиҳонларини очиқ спорт майдонларида ўтказиш амалиёти «МИСиС»дан бошланди. 
Имтиҳонлар ёзма тарзда “Математика”, “Физика”, “Информатика” ҳамда “Рус тили” фанлари бўйича уч кун давомида Олмалиқ шаҳри “Металлург” спорт мажмуасининг футбол майдонида ўтказилади. Имтиҳон кунлари жорий йилнинг 20-22 август кунлари этиб белгиланган.
Спорт мажмуасининг умумий майдони 7 га ташкил этади, имтиҳон ўтиши режалаштирилган майдоннинг параметрлари 70 м. га 90 м.ни ташкил этади. Ўйингоҳга кириш жойлари 5 та, булардан иккитаси имтиҳон пайти қўллаш мақсадга мувофиқ.
Абитуриентлар бир кишидан, оралиқ масофани 2 метр қилиб жойлаштирилди. Имтиҳонларни юқори савияда ўтқазилиши, карантин қойдаларига риоя этилиши назоратга олинган.
photo_2020-08-21_09-45-34.jpg
Миллий технологик тадқиқотлар университети “МИСиС”нинг Олмалиқ шаҳридаги филиали учун 2020 — 2021 ўқув йилида кундузги ва сиртқи таълим шакли бўйича белгиланган қабул квотаси 250 тани ташкил этади. Филиал томонидан 2020 йилнинг 20 июнидан 31 июлигача масофавий тарзда 1309 нафар абитуриентлардан хужжатлар қабул қилинди, жумладан, кундузги таълим шакли бўйича 790 нафар, сиртқи таълим шакли бўйича 519 нафарни ташкил этади.
“МИСиС”нинг Олмалиқ филиалида «Металлургия (металл технологияси)», «Автоматлаштириш ва технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни бошқариш (тармоқлар бўйича)» ҳамда «Кончилик» таълим йўналишлари бўйича амалга оширилади.
photo_2020-08-21_09-45-35.jpg
photo_2020-08-21_09-45-36.jpg
photo_2020-08-21_09-45-37.jpg
photo_2020-08-21_09-45-39.jpg
photo_2020-08-21_09-45-40.jpg

 

ЎзА