Коронавирусга қарши вакцина қачон Ўзбекистонга олиб келинади?

Коронавирусга қарши кураш штаби аъзоси Барно Ражабованинг маълум қилишича, ҳозирги кунда давлатимиз раҳбарининг топшириғига биноан вакцинани харид қилиш ва мамлакатимиз аҳолисида қўллаш йўлларини ўрганиб чиқиш мақсадида етакчи олимлар ва шифокорлардан иборат ишчи гуруҳ тузилган.
Аммо коронавирусга қарши вакцинанинг клиник синовлари барча босқичлари якунланмагунча мамлакатимиз уни сотиб ололмайди.
Вакцина синовларнинг барча босқичлари ўтгандан кейингина халқаро сертификатлаштирилади.
Ҳозирги кунда Хитой ҳамда Россиянинг эпедемиология ва микробиология миллий илмий марказларининг коронавирусга қарши ишлаб чиқарилган вакциналари ҳар тарафлама ўрганиб чиқилмоқда.
Ишчи гуруҳ хулосалари асосида вакцинани олиб келиш, ишлатиш талаблари ва муддати белгиланади.

 

М.Тошқораева, ЎзА