Aшхободда бўлиб ўтган Туркий маданият ва санъатни ривожлантириш халқаро ташкилоти – ТУРКСОЙга аъзо давлатларнинг 41-йиғилишида Aқтау шаҳри 2025 йилги туркий дунёнинг маданий пойтахти деб эълон қилинди.
Қозоғистон ОAВ хабарига кўра, йиғилишда ТУРКСОЙ Бош котиби Султон Раев, Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон, Туркия маданият соҳаси вакиллари, шунингдек, халқаро ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Учрашувда асосий эътибор туркий маданиятни ривожлантириш ва туркий давлатлар ўртасидаги қардошлик муносабатларини мустаҳкамлашга қаратилди. Иштирокчилар туркий тилли халқларнинг маданий меросини асраб-авайлаш ва оммалаштириш бўйича биргаликдаги саъй-ҳаракатларни фаоллаштириш юзасидан фикр алмашди ва қарорлар қабул қилди.