Нуриддинжон Исмоилов Спикер сифатида парламентни халққа яқинлаштириш ва қонун ижодкорлигини янги босқичга олиб чиқиш борасида сезиларли натижаларга эришган раҳбарлардан бири. Унинг ҳуқуқшуносликдаги чуқур билимлари ва сиёсий тажрибаси парламентда аниқ ва самарали иш тизимини шакллантирди.

Парламент фаолиятининг айрим ютуқларида айнан Н.Исмоиловнинг саъй-ҳаракатлари юқори бўлди. Хусусан:

– жамоатчилик билан очиқ ва конструктив алоқа ўрнатилди. Қуйи палата мажлисларининг тўғридан-тўғри эфирга узатилиши йўлга қўйилди;

– 60 дан ортиқ давлатлар билан парламентлараро ҳамкорлик йўлга қўйилди;

– парламент назорати янада самарали ташкил этилди. Бу орқали давлат органларининг масъулияти ошишига эришилди;

– тўғридан-тўғри ишлайдиган қонунларни ишлаб чиқиш тизими йўлга қўйилди, бу эса амалиётда тезкор натижалар берувчи қонунлар қабул қилишга ёрдам берди.

Исмоиловнинг яна бир муддатга Спикер этиб сайланиши — парламентнинг самарадорлигини янада ошириш, халқчил қонунлар қабул қилиш йўлидаги муҳим қадам сифатида баҳоланиши керак.

ЎзА