Пойтахтимиздаги «Universal Horses Stable» от спорти клубида «FEI World Challenge» сиртқи жаҳон кубогининг I босқич мусобақалари бўлиб ўтди.

Жаҳон кубогининг тўсиқлардан сакраб ўтиш беллашувларида 50 нафар  чавандоз ўз маҳоратини синовдан ўтказди.

Беллашувлар 3 та тоифа («А», «Б», «С»)да ўтказилди. «А» тоифадагилар баландлиги 120-130 см. бўлган тўсиқлардан сакрашган бўлса, «Б»дагилар 110-120 см., «С»дагилар эса 100-110 см. баландликни забт этишга интилдилар.

Қизғин ва муросасиз ўтган беллашувларда Мариа Душенко («А» гуруҳи), Ёрмуҳаммад Фозилхўжаев («Б» гуруҳи), Жавоҳир Ўринбоев («С» гуруҳи)лар етакчилик қилмоқда.

Жорий йилнинг 27-28 ноябрь кунлари жаҳон кубогининг навбатдаги II-III босқич мусобақалари бўлиб ўтади.

Муҳаммад АМИН(сурат),ЎзА