Қурилиш материаллари манзилга етиб бормади

Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси ходимлари томонидан божхона қонунбузилишига қарши курашиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Мазкур бошқарма Ахборот хизматининг ЎзАмухбирига маълум қилишича, «Даут-ота» чегара божхона постига хориж давлатидан кириб келган “DAF” русумли автотранспорт воситаси божхона постида тегишли тартибда божхона кўригидан ўтказилганида, ҳужжатларида кўрсатилганидан ортиқча бўлган, қиймати 35 миллион сўмлик умумий ҳажми қарийб 12 м3 бўлган тахта ноқонуний тарзда мамлакатимиз ҳудудига олиб келаётганлиги аниқланди.Худди шундай навбатдаги ҳолатда, фуқаролар Ж.А, А.Б. бошқарувидаги Қозоғистон Республикасидан кириб келган автотранспорт воситалари божхона кўригидан ўтказилганида, ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча бўлган, умумий қиймати 24 миллион сўмлик жами 8м3 тахтанинг ноқонуний тарзда мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга уриниш ҳолатига чек қўйилди.

photo_2020-08-08_18-30-16.jpg

Бундай қурилиш материалларининг ҳужжатлардан «тушиб қолдирилиши» билан боғлиқ навбатдаги божхона қонунбузилиш ҳолати ҳам «Даут-ота» чегара божхона постида аниқланди.

Бу сафар фуқаролар М.А, И.Д ва Б.Х бошқарувидаги юк автотранспорт воситаларида Россия Федерациясидан Ўзбекистон Республикасига ҳужжатларда кўрсатилганидан ортиқча қиймати 15,7 миллион сўм бўлган 3,14м3 тахта ноқонуний тарзда олиб кирилишининг олди олинди.

Мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Довуд АБИБУЛЛАЕВ, ЎзА