Эл хизматига камарбаста ёшлар

Қорақалпоғистон Республикасида эҳтиёжманд оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида ташкил этилган Ҳомийлик хайрияларини мувофиқлаштириш маркази (Call-markaz)да 270 нафар кўнгилли ёшлар 1197 қисқа рақам орқали аҳолидан келиб тушаётган мурожаатларни қабул қилмоқда. 
Марказга шу кунгача Қорақалпоғистон Республикаси бўйича 9 минг 334 та мурожаат келиб тушган. Муҳтож оилалар рўйхати шакллантирилиб, тегишли манзил орқали эҳтиёжманд оилаларга озиқ-овқат, дори-дармон воситалари ва биринчи эҳтиёж маҳсулотлари етказиб берилмоқда.
–Марказда кўнгилли ёшлар ҳамда волонтёрлар инсонларга яхшилик қилиш ниятида беминнат хизмат қилмоқда, – дейди Ёшлар иттифоқи Қорақалпоғистон Республикаси Кенгаши бош мутахассиси Саломат Сайджонов. – Шундай бағрикенг ва фаол ёшлар сафи тобора кенгаяётганидан хурсандмиз.
2.JPG
3.jpg
5.JPG

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА