Қорақалпоғистонда жами 2 минг ўринли карантин зоналари барпо этилмоқда

Қорақалпоғистон Республикасида коронавирус инфекцияси кенг тарқалишининг олдини олишга қаратилган қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Хусусан, республика ҳудудида ушбу мақсадга хизмат қилувчи жами 2 минг ўринли карантин зоналари барпо этилмоқда.
Нукус гарнизонининг 5 гектар майдонида қурилаётган карантин зонасида 1000 ўринли контейнерлар жой олади. Зона қошида 100 нафар беморни даволашга мўлжалланган клиника қурилиши ҳам бошланган. Шунингдек, туманларда беморларга ташхис қўйиш ва даволаш марказлари ташкил этилади.
Нукус туман болалар ва ўсмирлар спорт мактаби базасида коронавирусга чалинган беморларни даволаш мақсадида ташкил этилаётган 300 ўринли марказ айни кунларда фойдаланишга топширилиш арафасида. Марказга зарур тиббий ускуна ва жиҳозлар келтирилган ҳамда дори-дармонларни сақлаш учун захира хоналари яратилган.
photo_2020-08-08_10-42-04.jpg
photo_2020-08-08_10-42-06.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ(сурат), ЎзА