​ЖССТ коронавирусни даволашда ультрафиолетли нурнинг самарасига баҳо берди

Ультрафиолетли нурлар терини ачитиши ва кўзга зиёни бўлиши мумкин. COVID-19дан қутилиш учун энг яхши усул қўлни совунлаб ювиш, деди Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг расмий вакили Тарик Язаревич РИА Новостига берган интервьюсида.
«Ультрафиолетли нурлаш терига ва кўзга зиён келтириши мумкин. Қўлни спирт аралашмаси билан тозалаш ёки совунлаб ювиш вирусни йўқ қилишнинг энг самарали йўли ҳисобланади», – деди у.
ЖССТнинг фикрича, ультрафиолетли чироқлардан қўлни ёки тананинг бирор бир қисмини дезинфекция қилиш учун фойдаланмаслик керак.
Бундан аввалроқ иммунолог, Милан давлат университети профессори Марио Клеричи Қуёш спектрининг ультрафиолетли нурлари коронавирусни тез ва самарали йўқ қилади, шу боис ундан коронавирусга қарши курашда янаям фаолроқ фойдаланиш мумкин, деганди.

 

ЎзА