Украина ва Европа Иттифоқи ўртасида Киевга коронавирус билан курашиш учун 1,2 миллиардлик макромолиёвий ёрдам тўғрисида кредит битими ва меморандум имзоланди, деди Украина бош вазири Денис Шмигал.
«Украина Европа Иттифоқидан 1,2 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам олади. Биз Еврокомиссия билан меморандум ва кредит битимини имзоладик», – деб ёзди Шмигал ўзининг Facebookдаги саҳифасида.
Унинг таъкидлашича, макромолиявий ёрдам Киевга алоҳида дастур доирасида ажратилмоқда. Ушбу дастур бўйича ўнта давлатга пандемия оқибатларини бартараф қилиш учун молиявий ёрдам ажратилмоқда.
Бундан аввал АҚШ Украинага коронавирусга қарши курашиш учун 17,3 миллион доллар ажратган эди.
ЎзА