Хитойликларнинг қизил сайёрани ўрганишга қаратилган ҳаракати

Бугун Хитойнинг Марсни тадқиқ этувчи сайёралараро автомат станцияли “Чанчжен-5” (CZ-5) оғир ракета ташувчиси учирилиши режалаштирган. Бу ҳақда Хитой оммавий ахборот воситалари хабар тарқатмоқда.
Бу хитойликларнинг қизил сайёрани ўрганишга қаратилган илк ҳаракати бўлади. Ракета ташувчининг учирилиши Хайнан оролидаги Венчан космодромида амалга оширилади. Ракета “Тянвен-1” орбитал аппарати ва марсоход билан биргаликдаги қўниш йўлакчасини коинотга олиб чиқиши керак.
Ракета олиб чиққан сайёралараро станция Марсдаги ҳаёт аломатлари ва у ерга инсоннинг кўчиб ўтиш имкониятларини тадқиқ қилади.

 

ЎзА