Соvid-19 аломатлари қандай бўлади?

Facebook ижтимоий тармоғидаги «Maslahat. uz« гуруҳи фойдаланувчилари Салоҳиддин Ҳолиёров ва Элдор Эргашев томонидан »Томоқ оғриқ, ҳид ва таъм сезмаслик учраб турибдими? Бу Соvid-19 белгиси эмасми? деган саволлар остида пост жойлаштирилди. Айни пандемия шароитида ушбу пост катта муҳокамаларга ва айниқса халқ табобати маслаҳатларига сабаб бўлди.
 
photo_2020-07-14_04-50-19.jpg

Мухбилла Қориев
:
– Коронадан оғриган одам ҳид сезиши йўқолади, овқат таъмини ҳам сезмайди.« Температура» тушиб чиқиб сакраб туради, ёки тушмай қийнайди, бу ҳолат узоқ чўзилмаслиги керак. Мен таниган танишларим ҳаммаси шундай бўлди, эҳтиёт бўлмаса яна қайтадан оғриши ҳам мумкин экан.

Даврия Деҳқонова:
– Шундай ҳолат бўлмаслиги учун тез тез қўлингизни ювинг, профилактикага риоя қилинг. Агар эрталаб уйқудан турсангиз ўзингизни оғир, холсиз ҳисоблайсиз. Иситма 37 даража бўлиши ё бўлмаслиги мумкин. Пешона қисмда тер бўлади. Бақбақа ияк пасти оғирлашганга ўхшайди. Томоғингиз оғриганга ўхшаб. Кейин бу ҳолат секин ўтиб кетиши мумкин. Лекин яна кунлар ўтгандан кейин иситма даражаси кўтарилади. Дарров муолажа бошлаш керак. Ўпкага ўтмасдан. Лекин бари бир шифокорга зудлик билан мурожаат қилиб даволашни бошлаш керак. Бу ўша ковидни бошланиши! Соғ бўлинг касал бўлманг!

Абдуазиз Тўйчиев:
– Ха бу жуда қўрқинчли касаллик эмас, маскангизни ичига 96 фоиз спиртга ботирилган бинтни сиқиб 4 қават қилиб 4 маҳал суткада синанг. Ўтиб кетади. Ҳафтада кўнгил айниши мумкин, йўталтиради йўталганда албатта тупуриб ташланг. Иссик сувни тез-тез истеъмол қилинг, витамин С ва Д ичиб туринг, исириқ тутатиб туринг, қонни қуйиқлашига йўл қўйманг ёлғиз пайтингиз маска тақманг, хонани шамоллатиб туринг

Дилара Маликова:
– Таъм ва ҳид сезишнинг йўқолиши бу коронавирус белгиси. Тезда даво чораларини кўриш керак. Шифохонада жой бўлмаса уйда даволанса ҳам бўлади. Шифокор билан телефонлашиб, аҳвол жиддийлашмасдан тавсия қилинган дориларни ичиш ва иммунитет ҳосил қиладиган таблетка ва дориларни ичиш шарт. Алоҳида ўзи ўтирсин оила аъзоларидан узоқда. Кўчадаги миш мишларга таяниб гапираётганим йўқ. Мен тиббиёт соҳасида ўқийман.

Муқаддас Сияева:
– Врачга мурожаат қилинг. Унгачаям вақтни кетказмасдан кўп суюқлик ичинг. Яхши дам олинг. Хонани тез-тез шамоллатинг, яхши овқатланинг. Иштаҳа бўлмасаям овқатланинг. Сутга сарёғ солиб иккаласини қайнатинг ва ичинг иссиқроқ.

Бегзод Мираҳмедов:
– Кўпчиликка тезроқ тарқаганига бир тарафдан яхши. Қачонки 75 фоиз одам шу касалликка чалинса, касалликка нисбатан иммунитет ҳосил бўлади, шу билан карантин ҳам тугайди.

Бахтигули Файзиева:
– Томоқни ромашкада чайиш керак, энг зўр нарса шу. Фурацилиндан ҳам ромашка яхши. Ҳар 15-20 дақиқада томоқ чайиш керак.

photo_2020-07-14_04-49-58.jpg

Мадина Абдуллаева:
– У анча қийин нарса, ҳақиқий мутахассис бўлиш керак ёки интернетдан қидирасиз жавобини.

Шава Каршински:
– Кимни иммунитети кучли бўлса таъм ҳид сезмайди шу даврда коронавирус ўтиб кетган бўлади.

Дилноза Тўраева:
– Ҳид ва таъм йўқолса бу коронавирус аломатику врачга боринг, Оллох асрасин ЎЗИ бизни.

Ҳилола Каримова:
– Ҳид ва таъм билмай қолиш коронавируснинг илк белгисию

Дилрабо Йўлдошева:
– Лекин бу касаллик бўлмаслиги ҳам мумкин. Икки йил олдин худди шундай бўлдим, бир ойдан кейин секин биттаси, кейин иккинчи бурнимнинг ҳид билиш қобиляти тикланди. Аммо таъм билиш органим бир ярим йилда ўз жойига қайтди.

Ҳайдар Жўраев:
– Коронавирусни даволаса ўзидан ўзи яхши бўлиб, ҳидни ва таъмни сезадиган бўласиз.

Муқаддас Фазлидиновна:
– Менда ҳам 1 ҳафта шу ҳолат кузатилди. Умуман ҳид сезмадим. Овқатларниям фақат иссиқ совуқлигини билдим холос. Тумов, бош оғриғи, йўтал, яна овозим ҳам бўғилди. Лекин иситма қилмадим. Таниш шифокоримизнинг маслаҳати билан грипга қариши дориларни ичдим, витаминлар ҳам. Кўпроқ сув ичдим. Мана ҳозир 3 кундан буён ҳидларни сезяпман. Бош оғриғи ҳам йўқолди. Овозимда озгина ўзгариш, бир-бир енгил йўтал бору ҳозир ўзимни жуда яхши ҳис қиляпман. Худога шукур! Лекин вирусмикан деб роса қўрққандим. Манимча оддий грипп бўлганман. Нима бўлгандаям шифокор билан маслаҳатлашиш керак. Вирус билан грипнинг аломатлари бир бирига ўхшаб кетар экан.

Кўтарилган масалалар ҳозирги пандемия вазиятида долзарб мавзулардан бири. Ҳаммасидан ҳам муҳими бундай вақтда ваҳимага берилмаслик лозим. Агарда сизда шу каби нохуш ҳолатлар юз берса, ҳар хил дори воситаларини қабул қилишга шошилманг. Мутахассислар бу ҳолатда кўпроқ суюқлик ичишни, ҳўл мева ва сабзавотлар танаввул қилишни, ўзини ўзи «изоляция» қилиш шартлигини таъкидлашмоқда. Ўзингиз ва яқинларингизни асранг!

Манижа БАҲРИЕВА,
журналист

 

ЎзА