Жанубий Африка Республикасида коронавирусга қарши кураш бўйича янги чекловлар жорий этилди.
“BBC”нинг хабар беришича, бутун мамлакат бўйлаб алкоголли ичимликлар савдоси тақиқланди. Бундан ташқари, бугун, душанба кунидан бошлаб мамлакатда коммендантлик соати жорий қилиниб, кўчаларда ва жамоат жойларида ниқоб тақиш мажбурий саналади. Президент Сирил Рамаф имзоланган фармонга кўра, фавқулодда ҳолат тартиби 15 августгача амалда бўлади.
Маълумот учун, бугунги кунда Жанубий Африка Республикасида коронавирусга чалиниш билан боғлиқ 276 мингдан ортиқ ҳолат қайд этилган, 4 мингдан ортиқ одам касаллик қурбони бўлган.
ЎзА