Коронавирусга қарши вакцина ишлаб чиқариш учун ҳозиргача 9,5 миллиард доллар йиғилди

“Ховар” ахборот агентлигининг ёзишича, Европа комиссияси раиси Урсула фон дер Ляйен коронавирусга қарши вакцина яратиш учун ҳозиргача 9,5 миллиард доллар йиғилгани ҳақида маълум қилган.
“Ажойиб натижа, биз “Глобал жавоб” деб номланган марафоннинг биринчи йирик давонидан ўтдик”, — деб ёзди у ўзининг Twitterдаги микроблогида.
Фон дер Ляйен 4 майда донорларнинг халқаро онлайн-конференциясини ташкиллаштирган эди. Биринчи босқичда 7,4 миллиард доллар тўпланди, кейин хусусий шахслар, фондлар ва ҳукуматлар хайрия тадбирларини давом эттиришди.
Ушбу ташаббусдан кўзланган мақсад коронавирусга қарши вакцина ва дори-дармон ишлаб чиқариш учун олиб бориладиган тадқиқотларни глобал даражада мувофиқлаштиришдан иборат. Вакцина ва дори–дармонлар тайёр бўлиши биланоқ, улар барча мамлакатларга тарқатилади.

 

ЎзА