Нега коронавирусдан ўлим ҳолатлари бунчалик кўп?

“Frontiers in Public Health” журналида чоп этилган тадқиод натижалари гувоҳлик беришича, коронавирус ривожланиши одамдаги иммун тизимининг зарарланиш жараёнидаги кучли қўзғалиш хусусияти билан боғлиқ экан.
Хитой олимларининг тахминларига қараганда, касалланиш чоғида оқсиллардан бири альвеоляр эпителия ҳужайраларига ўрнашиб олади ва цитокин шторми, яъни яллиғланиш ўчоғидаги иммун ҳужайраларининг назорат қилиб бўлмайдиган даражадаги фаоллашувини келтириб чиқаради. Оғир вазиятларда бундай қўзғалиш ўпкани ишдан чиқариши ва аъзоларнинг шикастланишига олиб келувчи септик шок ҳолатини юзага келтириши мумкин.
Изланувчилар мисол келтириб таянган статистикага кўра, “COVID-19”га дучор бўлган оғир аҳволдаги беморларнинг 67,3 фоизида ўткир респиратор дистресс-синдроми ривожланади, 29 фоизида буйрак ёки жигарнинг, 23,1 фоизида эса юракнинг жиддий шикастланиши қайд этилади.

 

ЎзА