ШҲТ Ташқи ишлар вазирликлари раҳбарларининг бўлажак учрашуви тўғрисида

2020 йил 13 май куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Шанхай Ҳамкорлик Ташкилотига аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирларининг видеоконференция шаклидаги учрашувида иштирок этади.
ШҲТ ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари ташкилот доирасидаги бўлажак тадбирларга тайёргарликнинг боришини муҳокама қиладилар, COVID-19 янги коронавирус инфекцияси пандемияси шароитидаги ҳамкорликнинг ҳолати ва истиқболлари бўйича фикр алмашадилар.
Шунингдек, ШҲТ томонидан Афғонистондаги сиёсий вазиятни тинч йўл билан ҳал қилишга кўмаклашиш масалалари ҳам алоҳида кўриб чиқилади.

 

ЎзА