Ўзбекнинг бошига иш тушса, қирғиз кузатувчи бўлиб тура олмайди

Ўзбек ва қирғиз халқлари ўртасидаги дўстлик, биродарлик, оға-инилик, яхши қўшничилик бир неча юз йилларга бориб тақалади.

“Сардоба” сув омборини қисман ўпирилиши оқибатида юзага келган сув тошқинидан зарар кўрган фуқароларга инсонпарварлик ёрдами ортилган поезд Қирғизистон Республикасидан Сирдарё вилоятига етиб келди.
Киргиз-13.jpg
Киргиз-14.jpg

Ушбу саховат кўмаги Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси И.Жунусов ва Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар бўйича вазирлигининг вакили кузатуви остида олиб келинди. “Саховат кўмаги” келтирган делегация аъзоларини Янгиер шаҳрининг “Янги-Янгиер” темирйўл станциясида Сирдарё вилояти ҳокими Ғ.Мирзаев бошчилигидаги масъуллар кутиб олди.

– Қирғиз билан ўзбек азал-азалдан биродар, оға-ини бўлиб, дўстона яхши қўшничилик муносабатида бўлиб келган, – дейди Қирғизистон Республикасининг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси И.Жунусов. – Ўзбекларнинг яхши мақоли бор: дўстнинг кимлиги бошингга иш тушганда билинади деган.

Киргиз-15.jpg
Киргиз-5.jpg
Ўзбек қирғизнинг қон-қардоши, дўстларимиз бошига иш тушганда биз бир чеккада кузатувчи бўлиб ўтирсак, дўстнинг ишини қилмаган бўламиз. Сизларнинг ташвишингиз – бизнинг ҳам ташвишимиздир.

Қардош қирғиз халқининг ушбу инсонпарварлик ёрдамида 1000 тонна цемент, 100 тонна гуруч ва 10 тонна ўсимлик ёғи Янгиер станциясига туширилди.

 

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА