Хитой элчихонасидан инсонпарварлик ёрдами

Бугун Хитой Халқ Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакили Чжан Вэньчуань бошчилигидаги делегация Сирдарё вилоятига гуманитар ёрдам олиб келди.

Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
photo_2020-05-11_19-47-55.jpg
photo_2020-05-11_19-47-59.jpg

Ҳар бир халқ миллати, эътиқоди, ирқи, тилидан қатъий назар бошига ташвиш тушганда бир-бирига ёрдамга шошилади, бир-бирига кўмак қўлини чўзади ва бу миллатлараро дўстона муносабатларда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Хитой Халқ Республикаси делегациясининг “Саховат кўмаги” юкланган инсонпарварлик ёрдамини вилоят ҳокимининг ўринбосари Д.Мадримов ва вилоят прокурори Р.Машарипов кутиб олди.

photo_2020-05-11_19-47-50.jpg
photo_2020-05-11_19-47-44.jpg

Хитой элчихонасининг ҳамкорлари “AILE WEI FOOD” корхонаси Хан Жиангхонг ва Алена Пак томонидан 2 тонна ун, 2 тонна гуруч, 1 тонна писта ёғи келтирилган озиқ-овқат маҳсулотлари “Сардоба” сув омборидаги ўпирилиш оқибатида юзага келган сув тошқинидан азият чеккан фуқароларга тарқатилади.

 

А.ҚАЮМОВ, Ф.ТОШМАТОВ (сурат), ЎзА