Янги мукофот – “Фахрий мураббий” ордени кимларга берилади?

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари “Ўзбекистон Республикасининг “Фахрий мураббий” ордени тўғрисида”ги қонун лойиҳасини маъқуллади.
Унга кўра, фаолияти давомида чуқур билим, юқори малака ҳамда кенг тафаккурга эга шогирдларни тарбиялаш орқали юртимиз мустақиллигини мустаҳкамлаш, илм-фан соҳасида ёш олимлар ва етук мутахассисларни тайёрлаш, уларнинг катта муваффақиятларга эришиши учун зарур шароитларни яратиш ишларига муносиб ҳисса қўшган ҳамюртларимиз “Фахрий мураббий” ордени билан мукофотланиши белгиланмоқда.
Чет эл фуқаролари ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахслар ҳам ушбу орден билан тақдирланиши мумкин.

 

ЎзА