Президент Сирдарёга етиб келди

Бугун тонгда Сирдарё вилоятидаги Сардоба сув омбори дамбасидан сув чиққан. Ҳозирда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва бошқа тегишли ташкилотлар томонидан тезкор чора-тадбирлар кўрилмоқда. Хусусан, сув омбори яқинидаги қишлоқлар аҳолиси эвакуация қилинмоқда.
Президент Шавкат Мирзиёев зудлик билан Сирдарё вилояти Сардоба туманига етиб келди.
Вазият тўлиқ назоратга олинган, саросимага тушишга асос йўқ.​

 

ЎзА