Ўзбекистон Республикаси Президенти раҳбарлигида 2020 йил 27 февраль куни «Ҳудудларда тадбиркорликни ривожлантириш орқали камбағалликни қисқарттириш чора-тадбирлари»га бағишлаб ўтказилган видеоселектор мажлиси баёнининг 20-банди ижросини таъминлаш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан НОДАВЛАТ ТАШКИЛОТЛАР ЎРТАСИДА «Энг яхши касбга тайёрлаш ўқув дастури» шиори остида танлов ўтказилади.


Танловда меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касбларга ва тадбиркорликка ўқитишга ихтисослашган нодавлат ташкилотлар иштирок этишлари мумкин.

Ташкил этиладиган ўқув курслари қисқа муддатли (2 ойдан 3 ойгача) белгиланади.

Танловда иштирок этмоқчи бўлган нодавлат ташкилотларда жорий йилнинг 31 март кунига қадар:

1.Ташкилий ҳуқуқий ҳужжатлари (корхонанинг давлат руйхатида ўтказилганлиги,лицензияга эга эканлиги)

2.Ўқув методик ҳужжатлари (қисқа муддатли касбга ўқитиш курсларига мўлжалланган ўқув режаси ва дастури)

3.Касбга ўқитиш курслари учун мўлжалланган замонавий жиҳозлар билан таъминланганлиги тўғрисидаги ҳужжатлар билан Қорақалпоғистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги мурожаат қилишлари мумкин.

Танловда ғолиб бўлган нодавлат ташкилотларга касбга ўқитиш курсларини ташкил этиш учун Бандликка кўмаклашиши давлат жамғармаси ҳисобидан ГРАНТ МАБЛАҒЛАРИ ажратилади.

Қўшимча маълумотлар учун телефон: 61 226-01-16,61 222-70-84

 

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Ахборот хизмати

 

Қорақалпоғистон ахборот агентлиги