Ўз касбининг фидойилари

“Ўзтелеком” акциядорлик компанияси Навоий филиалида бугунги кунда 655 та ходим фаолият юритаётган бўлса, уларнинг 271 нафарини хотин-қизлар ташкил этади. 
Компаниянинг асосий фаолияти аҳолига телекоммуникация хизматларини кўрсатишдан иборат. Бу ердаги ахборот-маълумот гуруҳи – “1009”да туну кун иш қизғин. Гуруҳда 15 нафар оператор-телефонист хотин-қиз ишлайди. Уларнинг вазифаси қўнғироқларни қабул қилиш, мижозларга ахборот кўринишидаги маълумотларни тақдим этишдан иборат.
– Оператор-телефонист қизларимиз тўртта смена асосида кечаю кундуз халққа хизмат қилмоқда, – дейди ахборот-маълумот гуруҳи бошлиғи Минзиля Ҳайитова. – Улардан биринчи навбатда хушмуомалалик, зийраклик талаб этилади. Мижозга у сўраган манзил бўйича рақамни аниқ ва тушунарли қилиб айтиши лозим. Бу бир дақиқанинг ичида амалга оширилиши керак. Ходималаримиз ўз ишида моҳир. Ўтган йили оператор-телефонистларимиз томонидан 456 минг 789 та қўнғироқ қабул қилинган бўлса, жорий йилнинг икки ойида эса бу кўрсаткич 77 минг 768 тани ташкил этди. Ишимизда сифат ва тезкорлик асосий мезон саналади.
Айтиш керакки, ахборот-маълумот гуруҳида бир кунда 3 мингдан ортиқ қўнғироқлар қабул қилинади. Код ва рақамларни ёдда сақлаган операторлар компьютердан маълумотлар базасига кирмай туриб ҳам мижозга керакли рақамни аниқ айтишади.
21.JPG
2.JPG

 

Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА