ШҲТ миссияси Тожикистонда бўлиб ўтган парламент сайловлари шаффоф ва демократик тамойиллар асосида ўтганини маълум қилди

Куни кеча Тожикистонда бўлиб ўтган парламент сайловлари натижаларининг легитимлигини шубҳа остида қолдирадиган миллий қонунчилик бузилишлари ШҲТ миссияси томонидан қайд этилмади, дея баёнот берди мазкур ташкилот бош котиби ўринбосари Нурлан Аккошкаров.

Унинг таъкидлашича, миссия Тожикистонда бўлиб ўтган овоз бериш жараёни шаффоф, ишончли ва демократик шароитда ўтганини тан олади.

“Аккошкаров шунингдек, Миссия аъзолари 314 та сайлов участкасида ҳамда ҳудудий ва туман сайлов органларида бўлганини таъкидлади ва ҳеч бир қонун бузилишига дуч келмагани қайд этди.

 

ЎзА