Сенатда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили(омбудсман)ўринбосарини – Бола ҳуқуқлари бўйича вакилни сайлаш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.
Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилиўринбосари – Бола ҳуқуқлари бўйича вакил лавозимига Алия Туйғуновна Юнусова номзоди тақдим этилган.
Мажлисда сенаторлар номзодни бир овоздан қўллаб-қувватлади. Алия Юнусова – Ўзбекистон омбудсмани ўринбосари, Бола ҳуқуқлари бўйича вакил бўлди.
ЎзА