“Қизнинг қирқ биринчи ҳунари” — Нукусда рассом ва дизайнер Альвина Шпадининг ижодига бағишланган кўргазма ўтказилди

Нукус шаҳрида И. В. Савицкий номидаги давлат санъат музейида рассом ва дизайнер Альвина Шпадининг ижодига бағишланган “Қизнинг қирқ биринчи ҳунари” деб номланган кўргазма ташкил қилинди.
 
photo5386411476706766082.jpg

Рассом сифатида Альвина Шпади асарларида қорақалпоқ халқининг яшаш тарзи ва миллий анъаналарини ўзига хос ракурс ва бўёқлар жилвасида маҳорат билан акс эттирган. Кўргазмада ана шундай бебаҳо асарлар қаторида у чизган эскизлар бўйича тўқилган гилам ва каштачилик буюмлари ҳам ўрин олди.

photo5386411476706766083.jpg

Айниқса, ижодкор томонидан яратилган “Ҳаёт дарахти” номли сўзанаси ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди. Бутун борлиқ, инсон, табиат, ўсимликлар, ҳайвонот оламининг бир-бирига узвий боғлиқлигига ишора қилувчи ажойиб манзара катта ўлчамдаги газламага моҳирона муҳрланган.

photo5386411476706766084.jpg

Альвина Шпади таваллудининг 85 йиллигига бағишланган кўргазма фидоий ижодкор ҳаёт йўлини кенг жамоатчиликка, хусусан, ёшларга яқиндан таништиришга хизмат қилади.

photo5386411476706766089.jpg

 

Мақсад ҲАБИБУЛЛАЕВ (сурат), ЎзА