Мўйноқда Самарқанд давлат университети штаби ва кутубхонаси ташкил этилди

Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабида Самарқанд давлат университети ўқув хонаси ва кутубхонаси ташкил этилди.
Мактабга университет томонидан замонавий компьютер жамланмаси, 150 дан ортиқ китоблар, талабалар томонидан ишланган амалий ва тасвирий санъат намуналари, университет ҳаёти билан таништирувчи рисолалар, эсдалик совғалари топширилди.
Университетдаги ёшлар иттифоқи бошланғич ташкилоти етакчилари ҳамда бир гуруҳ фаол талабалар Орол денгизининг қуриган ҳудудида ўрмон барпо этиш жараёнларида ҳам қатнашди.

 

Ғ.ҲАСАНОВ, ЎзА