Лойиҳаларда:* хорижий мутахассислар иштирокида “яширин иқтисодиёт”нинг вужудга келиш омилларини таҳлил қилиш ва унга қарши курашиш дастурини тасдиқлаш;
* “рақамли маркировка ва онлайн касса” лойиҳасини ўз вақтида ва тўлиқ бажарилишини назоратга олиш;
* интернет-савдо (электрон тижорат) соҳасидаги субъектларни аниқлаш тартибини такомиллаштириш, қўшилган қиймат солиғини ҳисоблаш ва тўлашни ҳисобга олган ҳолда солиққа тортиш механизмини ишлаб чиқиш;
* “юк ташиш мониторинги” ягона ахборот платформасида тижорат транспорти соҳасини рўйхатдан ўтказиш, ҳисобга олиш ва амалга ошириш мониторинги учун замонавий рақамли технологиялардан фойдаланиш;
* “Э-омбор” товарларини ҳисобга олишнинг электрон тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш, импорт қилинадиган товарлар бўйича электрон шаклда ҳисоботларни тайёрлашни таъминлаш;
* импорт қилинган озиқ-овқатлар, маъданли ва газланган сувлар, таркибида алкоголь бўлмаган бошқа ичимликларни мажбурий маркировка қилишни босқичма-босқич жорий этиш;
* солиқ органларида маркировка қилиш мажбурий бўлган товарларни ҳисобга олишнинг электрон базасини яратиш;
* гастрол-концерт фаолиятида электрон билет тизимини жорий этиш;
* якка тартибдаги тадбиркорлар ноқонуний фаолиятини қисқартириш механизмларини ишлаб чиқиш;
* ўзини ўзи банд қилган фуқароларнинг фаолиятини тартибга солишни янада такомиллаштириш, уларни солиққа тортиш, иш стажини ҳисобга олиш ва фаолият юритиш тартибини соддалаштириш;
* “яширин иқтисодиёт” субъектларини аниқлаш механизмини такомиллаштириш;
* савдо, умумий овқатланиш ва хизмат кўрсатиш субъектлари томонидан ишлатилаётган турли дастурий маҳсулотларни Давлат солиқ қўмитасининг Маълумотларни қайта ишлаш марказига интеграция қилиш;
* банкоматлар орқали нақд пул маблағини банк пластик карталари ёки банк ҳисоб рақамларига ўтказиш имкониятини яратиш;
* мазкур карта ва ҳисоб-рақамлар эгаларига амалга оширилган операция қийматининг маълум миқдорида бонуслар тақдим этиш тартибини жорий этиш назарда тутилади.
Ижро учун масъуллар — Вазирлар Маҳкамаси, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Молия вазирлиги, Марказий банк, Давлат божхона қўмитаси, Ҳисоб палатаси, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Транспорт вазирлиги, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги.