Тошкентдаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида оғир атлетика бўйича катталар ўртасида ўтаётган VI Халқаро бирдамлик мусобақасида Акбар Жўраев жаҳон рекордини янгилади.
Вазни 109 килограммгача бўлган оғир атлетикачилар ўртасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилган умидли спортчимиз Акбар Жўраев даст кўтариш баҳсларида 189 килограммлик штангани ўзига бўйсиндириб, жаҳон рекордини ўрнатди. Шунингдек у силтаб кўтариш баҳсларида 221 килограмм, иккикураш якунига кўра 410 килограмм натижа қайд этди ва уч йўналишда олтин медални қўлга киритди.

Жавоҳир ТОШХЎЖАЕВ, ЎзА