ДЗЮДО. Янгиланган рейтинг: 9 нафар дзюдочимиз Олимпиада йўлланмаси зонасида

Халқаро дзюдо федерацияси ортда қолган Париж «Катта Дубулға» турниридан сўнг дзюдочиларнинг янгиланган Олимпиада рейтингини эълон қилди, деб хабар бермоқда МОҚ матбуот хизмати. 
Шубҳасиз, Париж турнирида юқори натижа қайд этган вакилларимиз рейтингдаги поғоналарини янада мустаҳкамлаб олишди. Асосийси, айни пайт ҳолати билан ҳисоблаганда Токио Олимпиадаси учун 9 та йўлланма нақд.
-60 кг:
1. Рюжу Нагаяма (Япония) – 6350 очко
3(2). Шарофиддин Лутфиллаев (Ўзбекистон) – 4667 (йўлланма зонасида)
22(20). Диёрбек Ўрозбоев – 1948 очко (йўлланма зонасида)
40(43). Кемран Нуриллаев – 1029 очко (йўлланма зонасида эмас)
-66 кг:
1. Мануэль Ломбардо (Италия) – 5392 очко
22(21). Сардор Нуруллаев – 2080 очко (йўлланма зонасида)
27(27). Шаҳрам Аҳадов – 1561 очко (йўлланма зонасида)
-73 кг:
1. Соичи Хашимото (Япония) – 6379 очко
7(13 ). Ҳикматиллоҳ Тўраев – 3364 очко (йўлланма зонасида)
-81 кг:
1. Маттиас Кассе (Бельгия) – 6334 очко
12(15). Шарофиддин Болтабоев – 2945 (йўлланма зонасида)
19(22 ). Камолиддин Расулов – 2244 (йўлланма зонасида)
-90 кг:
1. Николоз Шеразадашвили (Испания) – 7851 очко
28(31). Давлат Бобонов – 1701 очко (қитъавий квота)
-100 кг:
1. Гухам Чо (Ж.Корея) – 5220 очко
21(21). Муҳаммадкарим Хуррамов – 2073 (йўлланма зонасида)
+100 кг:
1. Лукаш Крпалек (Чехия) – 6171 очко
13(13). Бекмурод Олтибоев – 2914 очко (йўлланма зонасида)
31(31). Алишер Юсупов – 1428 очко (йўлланма зонасида эмас)
Аёллар:
-52 кг:
1. Аи Шишиме (Япония) – 5700 очко
21(21). Диёра Келдиёрова – 2203 очко (йўлланма зонасида)
-70 кг:
1. Мариа Эве Гахе (Франция) – 5510 очко
25(26). Гулноза Матниязова – 2032 очко (йўлланма зонасида)​
ЎзА