Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги – ЎзА Республика ахбороти таҳририяти бош муҳаррири Зиёдулла Жонибеков Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди.
Ушбу кўкрак нишони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучларининг “Маънавий-маърифий ишлар аълочиси” кўкрак нишонини таъсис этиш тўғрисида”ги қарори асосида таъсис этилган.
Кўкрак нишони Қуролли Кучларимизда олиб борилаётган маънавий-маърифий ишларда ўзининг муносиб ҳиссасини қўшган фуқаролар, ҳарбийлар меҳнати эътирофи сифатида Ўзбекистон Республикаси ички ишлар вазири, Ўзбекистон Республикаси фавқулодда вазиятлар вазири, Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси ва Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси қўмондони (ёки уларнинг топшириғига биноан бошқа масъул шахслар) томонидан тантанали вазиятда топширилади.
Ҳамкасбимиз Зиёдулла Жонибековни ушбу кўкрак нишони билан табриклаймиз.
ЎзА