Конгрес Холлда Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ёшлар иттифоқи раиси Президентнинг парламентга мурожаати юзасидан фикр мулоҳазалар ва режаларини айтиб ўтди.
“Президентимизнинг мурожаатидаги энг асосий масалалардан бири — ёшлар мавзуси. Ёшларга иш ўринларини яратиб бериш, уларни иш билан таъминлаш бу соҳадаги асосий вазифаларидан бири.
Ўзбекистон аҳолисининг 60%и ёшлардан ташкил топадиган бўлса, шунча ёш билан битта ташкилот ишлай олмайди. 2020 йилда олдимизга қўйган мақсад аввалгилардан фарқли ўлароқ, барча ташкилотларга ёшлар билан ишлаш усулларининг намуналарини кўрсатмоқчимиз. Шу йил ёшлар учун 15 минг, 20 минг янги иш ўрнини яратишни режа қилганмиз”, деди Ёшлар иттифоқи Марказий Кенгаши раиси Алишер Саъдуллаев.
Дарҳақиқат, барча учун қизиқ, Ёшлар иттифоқи ишлаб чиқарувчи ташкилот эмас, у қандай қилиб 20 минг нафар ёшларга иш ўринлари яратмоқчи? Ташкилот бунинг уддасидан чиқишга ишонади чунки ҳамиша ҳаракатда.
ЎзА