Британиянинг машҳур “LoveEXPLORING” электрон нашрида Ўзбекистоннинг сайёҳлик салоҳиятига бағишланган “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат давомида билиб олишингиз мумкин бўлган ва истакларингизга мос келадиган 25 та ажойиб нарса” сарлавҳали мақола чоп этилди.

Туризм қўмитаси матбуот хизматининг маълум қилишича, британиялик журналист Питер Мур китобхонни Ўзбекистон муҳити, маданияти ва ўзига хос хусусиятлари, жумладан, машҳур Ипак йўлида жойлашган Хива, Бухоро, Самарқанд ва Тошкент каби тарихий шаҳарлар билан таништиради.

Мақолада қадимийлик ва замонавийлик уйғунлиги яққол кўрсатилган, бу эса Ўзбекистон бўйлаб саёҳатнинг маданий мероси ва ўзига хос хусусиятларига қизиқувчилар учун жозибадор қилади.

Муаллиф мамлакатнинг гастрономик анъаналарига ҳам тўхталиб ўтади. Таъкидланишича, Ўзбекистон миллий таомларининг асосийларидан бири – палов 2016 йилда ЮНEСКОнинг номоддий маданий мероси рўйхатига киритилган. Мақолада, шунингдек, бетакрор таъмга эга, минтақага қараб ўзгариши мумкин бўлган турли шакл ва нақшларга эга ўзбек нонлари ҳақида ҳам сўз боради.

Муҳайё Тошқораева,  

ЎзА