Шу йилнинг январь ойида Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси инспекторлари экологик рейд тадбирини ўтказди.
Рейд давомида Мўйноқ тумани “Ҳоким Ота” ОФЙда яшовчи фуқаролар П.А ҳамда Н.А лар томонидан Мўйноқ тумани “Бозатаў” ОФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Амударё дарёсидан тақиқланган бир дона дўнгпешона ва уч дона леш балиқларини тутганлиги аниқланди.
Мазкур ҳолат юзасидан қонунбузар фуқароларга нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарини қоплаш учун 646 700 сўм даъво ҳисобланди ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 90-моддаси 4-бандига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига юбориш учун ҳужжатлар тайёрланмоқда.
ЎзА