Қорақалпоғистонда Жўқорғи Кенгес Раиси сайланди ҳамда Вазирлар Кенгаши Раиси тайинланди

2020 йил 13 январь куни Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг сайловдан кейинги биринчи сессияси мажлиси бўлиб ўтди.
Унда Қорақалпоғистон Республикаси Конституциясининг 80-моддасига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг розилиги билан Ерниязов Муса Тажетдинович Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси этиб сайланди.
Шунингдек, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раисининг Ўзбекистон Республикаси Президенти билан келишилган тақдимномасига биноан Сариев Кахраман Раматуллаевич Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси лавозимига тайинланди.

 

ЎзА