Юртимиз тарихида 7 январь куни муҳрланган айрим муҳим маълумотлар билан танишинг!
 
1940 йил – Кимёгар олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Нодирбек Юсуфбеков Тошкентда таваллуд топган. У 1999 йилда «Дўстлик» ордени билан мукофотланган.
1941 йил – Патофизиолог олим, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби Ҳамид Каримов Тошкентда дунёга келган. У Польша Тиббиёт академияси академиги, «Алберт Швейцер» номли Халқаро олтин медаль соҳиби.
1982 йил – Теннисчи, Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи, «Ўзбекистон ифтихори» Ирода Тўлаганова Тошкентда дунёга келди. У 1998 йилда «Шуҳрат» медали билан мукофотланган.
1993 йил – Туркманистон Ўзбекистон Республикаси суверенитетини тан олди ва икки давлат ўртасида дипломатия муносабатлари ўрнатилди.
1997 йил – иқтидорли ёшларнинг чет элда таълим олишини қўллаб-қувватлаш мақсадида «Умид» жамғармаси ташкил этилди.

 

ЎзА