Шу кунларда Қозоғистон Республикаси Нур-Султан шаҳрида ўтказилаётган Халқаро кўп жанрлик “Gloria” фестивалида Ажиниёз номидаги Нукус давлат педагогика институти талабаси Баҳадир Қуатбаев (19-25 ёшлар ўртасида) академик вокал соло йўналиши бўйича гран-при соҳиби бўлди.
МДҲ давлатларининг маданият соҳасидаги истеъдодли ёшлари беллашган ушбу танловда қорақалпоғистонлик ёш хонанда “Ажиниёз” операсидан Ажиниёзнинг ариясини (И.Юсупов либреттоси, Н.Муҳаммеддинов мусиқаси) ижро этиб юксак совринни қўлга киритди.

 

ЎзА