Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев мамлакатда ўлим жазоси бутунлай бекор қилиниши ҳамда мамлакат ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг иккинчи баённомасига қўшилишини эълон қилди.
“Ташқи ишлар вазирлигига ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг иккинчи факултатив баённомасига қўшилиш жараёнини бошлаш вазифаси топширилди”, деди мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тўқаев Миллий жамоатчилик ишончи кенгаши йиғилишида.
Қозоғистонда ўлим жазосини қўллашга 2003 йилдан буён муддатсиз мониторинг жорий этилган. 2004 йилдан буён унинг ўрнига умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазоси қўлланилмоқда.
Бу ҳукм мамлакат конституциясининг 17 та моддаси бўйича чиқарилиши мумкин: “Уруш вақтида тақиқланган восита ва усулларни қўллаш”, “Геноцид”, “Ёллаш”, “Уруш вақтида ватанга хиёнат”, “Қозоғистон Республикаси президенти ҳаётига тажовуз” (ҳатто у тирик қолган тақдирда ҳам), “Диверсия”, “Терроризм акти”, шунингдек “Уруш вақтида ҳарбий хизматдан бўйин товлаш ёки воз кечиш” ва бошқалар.
Маълумот ўрнида, Қозоғистон мустақиллика эришганидан буён 536 та ўлим ҳукми ижро этилган.
ЎзА