“Миллий тикланиш” ДП: 45 та қонун, 13 та концепция, стратегия ва дастурлар ишлаб чиқиш ташаббусини илгари сурди

2020-2024 ЙИЛЛАРГА МЎЛЖАЛЛАНГАН САЙЛОВОЛДИ ДАСТУРИ

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва депутатлари томонидан 2020-2024 йилларда ишлаб чиқиш ёки ташаббус қилиш режалаштирилган қонун лойиҳалари:

I. Давлат ҳокимияти ва бошқарувини янада демократлаштириш, маънавий баркамол фуқаролик жамиятини ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг “Давлат хизматлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Давлат назоратига мораторий тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Халқ депутатлари маҳаллий кенгашлар назорати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Бола ҳуқуқлари бўйича вакил тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.

II. Мамлакатда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ тизимини тубдан ислоҳ этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг Адвокатура кодекси лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий экспертиза тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ва уларнинг коррупцияга қарши экспертизаси тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Бепул юридик ёрдам тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқни бузганлик учун компенсация тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Жиноятдан жабр кўрганларни реабилитация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Жиноий ишлар бўйича халқаро ҳамкорлик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Тўй, оилавий тантана ва маросимларни ўтказиш тартиби тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.

III. Миллий иқтисодиёт, ишлаб чиқариш ва инновацияни ривожлантириш соҳасида:
Ўзбекистон Республикасининг Банк кодекси лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг Транспорт кодекси лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Туризм фаолиятини рағбатлантириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Ҳунармандчилик фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Савдо фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Саноат сиёсати асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Даромадларни ихтиёрий декларация қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Асаларичилик тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Балиқ овлаш (балиқчилик) тўғрисида” лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Дон ва уни қайта ишлаш маҳсулотлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Органик ишлаб чиқариш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.

IV. Маданият ва маънавият, ижтимоий соҳа, таълим-тарбия тизимини тубдан ислоҳ этиш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг Таълим кодекси лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг Маданий мерос кодекси лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг Соғлиқни сақлаш кодекси лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Тарбия асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Лотин ёзувига асосланган ўзбек алифбоси тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги) қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Ташқи ёзувлар тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Театр ва театр фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Кинематография тўғрисида”ги ёки “Кино санъати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Музейлар тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги) қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Халқ табобати тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Интернетда ижод маҳсулотларини тарқатиш ва ҳимоя қилиш тўғрисида” қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Миллий спорт турлари ва халқ ўйинлари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Кўнгиллилар фаолияти тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.

V. Ташқи сиёсат, хавфсизлик ҳамда миллатлараро тотувлик ва диний бағрикенгликни таъминлаш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг “Миграция тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Этник маданиятни давлат томонидан ҳимоя қилишнинг асослари тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги) қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Озиқ-овқат маҳсулотларининг сифати ва хавфсизлиги тўғрисида”ги (янги таҳрирдаги) қонун лойиҳаси.

VI. Миллий ахборот маконини ривожлантириш соҳасида:

Ўзбекистон Республикасининг Ахборот кодекси лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Жамоатчиликнинг электрон иштироки тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Ижтимоий тармоқларда ахборот тарқатиш ва жамоатчилик муҳокамаси тартиби тўғрисида”қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон Республикасининг “Телерадиоэшиттириш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва депутатлари томонидан 2020-2024 йилларда ишлаб чиқиш ёки ташаббус қилиш режалаштирилган концепциялар, стратегиялар ва дастурлар лойиҳалари:

Миллий ғоя Концепцияси лойиҳаси.
Узлуксиз тарбия асослари Концепцияси лойиҳаси.
Миллий урф-одат, анъаналар ва қадриятларни сақлашни кучайтириш ва ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси.
Давлат ва жамият бошқарувини янада такомиллаштиришнинг ўрта ва узоқ муддатли Миллий дастури лойиҳаси.
Жамиятда инсон ҳуқуқлари маданиятини юксалтириш Концепцияси лойиҳаси.
Жамиятда тиббий маданиятни юксалтириш, “соғлом инсон – соғлом миллат” концепцияси лойиҳаси.
Аҳолининг турмуш маданиятини ошириш Концепцияси лойиҳаси.
Ўзбекистонда халқ табобатини ривожлантириш Концепцияси лойиҳаси.
Жамиятда миллий мусиқа ва миллий эстрада санъатини ривожлантириш Миллий дастури лойиҳаси.
Спортнинг кураш, бокс ва футбол турларини тубдан ривожлантириш концепцияси.
Бозор иқтисодиётини ривожлантириш ва асосий тамойилларини жорий этиш Концепцияси лойиҳаси.
Жамиятда сиёсий онг ва сиёсий маданиятни юксалтириш Миллий дастури лойиҳаси.
Жамиятда маънавий хавфсизликни таъминлаш Концепцияси лойиҳаси.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва депутатларининг қарорлар билан тасдиқланган 2020-2024 йилларда ижро этилиши белгиланган концепциялар, стратегиялар ва дастурлар ижроси устидан жамоатчилик, депутатлик ва парламент назоратини амалга ошириш режаси:

2017-2027 йилларда давлат музейлари фаолиятини такомиллаштириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастури.
2019-2020 йилларда Ўзбекистон Республикасида Миллий маданиятни янада ривожлантириш Концепцияси.
2019-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини инновацион ривожлантириш Стратегияси.
2019-2023 йилларда Ўзбекистон Республикасида жисмоний тарбия ва оммавий спортни ривожлантириш Концепцияси.
2019-2024 йилларда Ўзбекистон Республикасида ахборот-кутубхона соҳасини ривожлантириш Концепцияси.
2019-2025 йилларда Ўзбекистон Республикасининг соғлиқни сақлаш тизимини ривожлантириш Концепцияси.
Ўзбекистон Республикаси мактабгача таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси.
Ўзбекистон Республикаси халқ таълими тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси.
Ўзбекистон Республикаси олий таълим тизимини 2030 йилгача ривожлантириш Концепцияси.
Ўзбекистон Республикасида оила институтини мустаҳкамлаш Концепцияси.
Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш Концепцияси.
Ўзбекистон Республикасида экологик таълимни ривожлантириш Концепцияси.
Ўзбекистон Республикасининг солиқ сиёсатини такомиллаштириш Концепцияси.
Ҳар йили қабул қилинадиган йиллик давлат Дастурлари, Ҳудудий дастурлар, давлат бюджети, шунингдек 2020-2024 йилларда қабул қилинадиган янги концепциялар, стратегиялар ва дастурлар.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси ва депутатларининг 2020-2024 йилларда амалга оширадиган асосий партиявий лойиҳалари, республика ва халқаро тадбирлари, кўрик танловлари:

Депутатлик фаолиятининг очиқ ва ошкоралигини таъминлашга қаратилган “Халқ хизматчиси” медиа лойиҳаси.
Ёшларни парламент ва қонун ижодкорлиги жараёни билан яқиндан таништиришга қаратилган “Ёшлар парламенти” саёҳат лойиҳаси.
Депутатларнинг аҳоли билан доимий алоқасини ўрнатиш ҳамда мурожаатларини жойида ҳал этишга қаратилган “Депутат билан юзма-юз” очиқ мулоқот ва “Парламент – халқ уйи” сайёр қабул лойиҳалари.

Кадрларнинг етакчилик қобилиятини шакллантиришга қаратилган “Лидерлар онлайн мактаби” лойиҳаси.
Жамиятда коррупцияга нисбатан муросасиз муносабатни шакллантиришга қаратилган “Биз коррупцияга қаршимиз!” акцияси.
“Иқтисодиёт ва маънавият”, “Миллий ва умуминсоний қадриятлар” уйғунлигини ривожлантиришга қаратилган анъанавий “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” республика илмий-амалий конференцияси.
Анъанавий “Ўзбек миллий либослари” кўргазмаси ҳамда “Ўзбек миллий либослари: кеча, бугун ва эртага” республика илмий-амалий конференцияси.
Ёшларга қўшимча бепул таълим ва касб-ҳунар беришга қаратилган “Хизмат – беминнат” кўнгилли зиёлилар лойиҳаси.
Хотин-қизларнинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини оширишга қаратилган “XXI аср аёли” етакчи хотин-қизлар танлови.
Оилавий мутолаа маданиятини ривожлантириш мақсадида ҳар бир хонадонда, қурилаётган янги турар жой лойиҳаларида “Ҳар бир оилада кутубхона” лойиҳаси.
Иқтидорли ва истеъдодли ёшларни эрта аниқлашга қаратилган “Интеллектуал ёшлар” республика мақолалар танлови.
Тиббий маданиятни оширишга қаратилган “Соғлом инсон – соғлом миллат” профилактик мега лойиҳаси.
Ҳар бир маҳалла кесимида уюшмаган, тайин бир машғулотга эга бўлмаган, ишламайдиган ва чет элга чиқиб кетган ёшлар ва хотин-қизларнинг хонадонларига бориб, уларнинг муаммоларини ўрганиш ва ҳал этишга қаратилган “Уйма-уй” лойиҳаси.
Давлат тилини бойитиш ва янада такомиллаштиришга қаратилган “Соф ўзбек тилида” жамоатчилик назорати акцияси.
Навоий ижодини том маънода халқ мулкига айлантириш ҳамда она тили ва адабиёт фани ўқитувчиларини, шу фанга қизиққан ёшларни рағбатлантиришга қаратилган “Навоий ворислари” (“Юз мингинчи Навоий вориси”) республика кўрик-танлови.
Халқ табобатини ривожлантиришга қаратилган “Ибн Сино авлодлари” кўрик-танлови.
Халқимизнинг фольклор санъатини ривожлантиришга муносиб ҳисса қўшиш, миллий ғурур ҳисларини тўлақонли сингдиришга қаратилган “Алла” фестивали.
Мамлакатимизнинг миллий тикланиши ва юксалишига муносиб ҳисса қўшаётган оддий халқ вакиллари, зиёлиларнинг ибратли ҳаёт йўлларини кенг тарғиб этишга қаратилган “Миллат” теле-лойиҳаси.
Миллатлараро тотувлик, бирдамлик ва якдилликни янада мустаҳкамлашга қаратилган анъанавий “Кўп миллатли ягона оила” лойиҳаси.
Ўзбекистондан ташқарида истиқомат қилаётган ватандошларимизнинг ҳуқуқ ва манфаатлари муҳофазасига қаратилган “Ватандошга суянчмиз” лойиҳаси.
“Маданият, санъат, туризм соҳасининг бугуни ва истиқболдаги вазифалар” мавзусидаги халқаро илмий-амалий Конференция.
Ўзбек миллий мақомчилик санъатини ривожлантиришга қаратилган анъанавий “Мақомот” мусиқа фестивали.
Болалар қўшиқчилигини ривожлантиришга қаратилган анъанавий “Соҳир овоз” болалар миллий қўшиқлари танлови.
Мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига ўз ҳиссасини қўшган фахрийларни эъзозлаш, “Саховат уйи”да яшаётган қарияларни қадрлашга қаратилган анъанавий “Зиёрат карвони” маърифий лойиҳаси.
Ҳар бир туман ва шаҳарнинг туристик брендларини ишлаб чиқишга қаратилган анъанавий “Uzb-brend” кўрик-танлови.
Ўзбек миллий маданияти намуналарининг жаҳон брендларини яратишга қаратилган “Ўзбегим” расмлар танлови.
Мамлакатимиз туристик салоҳиятини виртуал оламда туристлар иштирокида кенг тарғиб этишга қаратилган “Онлайн гид” танлови.
Миллий ҳунармандчилик, халқ бадиий ва амалий санъатини янада ривожлантиришга қаратилган “Қўли гул уста” ҳунармандлар танлови.
Миллий интернет сегментини ривожлантириш соҳасида фаолият юритаётган ёшларни қўллаб-қувватлаш, интернет тармоғидаги очиқ веб-ресурсларда, жумладан Wikipedia онлайн энциклопедиясида Ўзбекистон Республикаси тўғрисидаги объектив ахборотларни кўпайтиришга қаратилган “Талабалар интернет ҳаракати” лойиҳаси.
Ўзбек миллий фотография санъатини ривожлантириш, энг сара ижод намуналарини ижтимоий тармоқларда оммалаштириш, жаҳон интернет контентини миллий мазмундаги расмлар ва сиймолар билан бойитишга қаратилган “Миллий расмлар фотобанки” ва www.milliyrasmlar.uz сайтини яратиш лойиҳаси.
Партия электоратининг хоҳиш-истакларини, ижтимоий кайфияти ҳамда эҳтиёжларини илмий тадқиқ этишга қаратилган “Халқ фикри” ижтимоий сўровлар лойиҳаси.
Ўзбекистонда фуқаролик журналистикасини ривожлантириш, партия эътибор қаратадиган устувор масалалардаги мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган “Блогерлар лигаси” лойиҳаси.
Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг устувор вазифаларини мақсадли амалга оширишга қаратилган йил ойларини номлаш:

ЯНВАРЬ – “Ватанга садоқат ойлиги”.
ФЕВРАЛЬ – “Миллий маданият ва санъатни, ҳунармандчиликни ривожлантириш ойлиги”.
МАРТ – “Миллий урф-одатлар, анъаналар ва қадриятларни сақлаш ва бойитиш ойлиги”.
АПРЕЛЬ – “Туризмни тарғиб этиш ва ривожлантириш ойлиги”.
МАЙ – “Оилани мустаҳкамлаш, оилавий қадриятлар ва анъаналарни ардоқлаш ойлиги”.
ИЮНЬ – “Хориждаги ватандош ойлиги”.
ИЮЛЬ – “Маданий меросни муҳофаза қилиш ойлиги”.
АВГУСТ – “Миллий мустақилликни мустаҳкамлаш ойлиги”.
СЕНТЯБРЬ – “Узлуксиз таълим ва тарбия ойлиги”.
ОКТЯБРЬ – “Ўзбек тили ва адабиёти ойлиги”.
НОЯБРЬ – “Тиббий маданиятни ошириш ойлиги”.
ДЕКАБРЬ – “Ҳуқуқий, сиёсий онг ва маданиятни ошириш ойлиги”

ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЁРҚИН КЕЛАЖАГИНИ ЯРАТИШ,

ИНСОННИ ЎЗГАРТИРИШ ОРҚАЛИ ЖАМИЯТНИ ЎЗГАРТИРИШ –

БОШ МАҚСАДИМИЗ!

ИНСОН МАНФААТЛАРИНИ ТАЪМИНЛАШ –

АСОСИЙ ВАЗИФАМИЗ!

ХАЛҚИМИЗ БИЛАН ҲАМНАФАС БЎЛИШ –

МАЖБУРИЯТИМИЗ!

ХАЛҚИМИЗГА САДОҚАТ БИЛАН ХИЗМАТ ҚИЛИШ –

ФАОЛИЯТИМИЗ АСОСИДИР!

Ўзбекистон “Миллий тикланиш”

демократик партияси ва депутатлари

ЖОНАЖОН ВАТАНИМИЗДА АМАЛГА ОШИРИЛАЁТГАН

ИСЛОҲОТЛАРНИНГ НАФАҚАТ ИШТИРОКЧИСИ,

ТАШАББУСКОРИ ҲАМДА ИЖРОЧИСИ БЎЛАДИ

ҲУРМАТЛИ САЙЛОВЧИЛАР!

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси учун сайловда иштирок этиш – бу, энг аввало, ўзининг сайланган вакиллари орқали давлат ва жамият ишларини бошқаришда фаол иштирок этишни англатади.

Партиямиздан кўрсатилган номзодларнинг ҳокимият вакиллик органларига сайланиши, бу нафақат сайловчиларнинг юксак ишончи, балки Юрт тинчлиги, Ватан тараққиёти ва Халқ фаровонлиги йўлида фаол ва фидокорона меҳнат қилишга шайланган бўлажак депутатларга берилган имкониятдир.

Партиядан ҳокимият вакиллик органларига кўрсатилган депутатликка номзодларнинг ушбу 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди Дастури ва ундаги ташаббуслар жонажон Ватанимизни биргаликда тараққий эттиришга таклифдир.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партиясининг 2020-2024 йилларга мўлжалланган сайловолди Дастурида белгиланган барча йўналишлар бўйича ташаббуслар, бу – ислоҳотларни сифат жиҳатдан янги босқичга кўтаришнинг дебочаси эканини алоҳида таъкидлаймиз.

Партиямиз аниқ ва самарали натижаларга эришиш учун барчангизни шу азиз ва бетакрор Жонажон Ўзбекистонимиз равнақи йўлида бор куч ва билимингизни сафарбар этиб, фидокорона меҳнат қилишга, ташаббускор бўлишга чорламоқда.

Биз “Миллий тикланишдан – миллий юксалиш сари” сидқидилдан хизмат қилишга тайёрмиз!

Ишонинг, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси номзодларига берган овозингиз – бу Сизнинг оқилона танловингиз!

Тараққиётга биргаликда борамиз, истиқболни ҳамжиҳатликда барпо этамиз!

БИРМИЗ!
ҚЎЛНИ ҚЎЛГА БЕРАМИЗ!

 

ЎзА