Бугун туғилган кун

20 декабрь

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раисининг ўринбосари Муса Ерниязов 1947 йил 20 декабрда Қорақалпоғистонда туғилган.

Муса Ерниязов 1971 йил Тошкент ирригация ва мелиорация институтини (ҳозирги Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалиги механизациялаш муҳандислари институти) тугатган.Меҳнат фаолияти давомида масъул вазифаларда ишлаб келаётган Муса Ерниязов қатор юксак мукофот ва орденлар билан тақдирланган. Хусусан, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи”, “Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган қурувчи”, фахрий унвонлари, “Меҳнат шуҳрати”, “Фидокорона хизматлари учун” орденлари билан тақдирланган.

Президентимизнинг 2019 йил 28 августдаги тегишли фармонига кўра, Муса Ерниязовга ҳам “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони берилди.

* * *

PS: Сайтимизда ташкил этилган “Бугун туғилган кун” лойиҳасида турли соҳаларда мамлакатимиз равнақига ўз ҳиссасини қўшган ва қўшаётган инсонлар, давлат ҳамда жамоат арбоблари, академиклар, эл севган ижодкорлар ҳамда касби, танлаган йўлида юқори натижаларга эришаётган ватандошларимизнинг туғилган кунлари эсга олинади.

Мазкур рукнга оид фикр-мулоҳазаларингиз, таклиф ёки қўшимчаларингиз бўлса, қуйидаги манзилларга мурожаат қилишингиз мумкин.

Телеграм: @UzA_pochta
E-mail: pochta@uza.uz, uzauz@yandex.ru
Телефон: (71) 233-42-84, (71) 233-21-37

Сайтимизни кузатиб боринг!

 

ЎзА